Руҳшунослар ёлғизлик инсонга қандай таъсир қилишини аниқлашди
АҚШнинг Чикаго университети олимларининг хулосаларига кўра, ёлғизлик инсонда эгоцентризм* ҳиссини кучайтиради. Бу тадқиқот натижаси EurekAlert! илмий янгиликлар порталида қисқача эълон қилинди. Мақоланинг тўлиқ матни Personality and Social Psychology Bulletin журналида эълон қилинган.
Ёлғизлик ва эгоцентризм ўртасидаги алоқаларни ўрганган экспертлар 11 йил мобайнида 50-68 ёшдаги 229 иштирокчини кузатишган.
Чикаго университети руҳшуносларига кўра, бу ҳолатнинг акс ҳолати ҳам мавжуд. Чунки, эгоцентризм, ўз навбатида, инсоний ёлғизликка сабаб бўлади.
"Ёлғизлик худбинликка сабаб бўлишини кутиш мумкин эди, аммо акс таъсир бўлиши биз учун ҳақиқий кутилмаган янгилик бўлди", — дея қайд этган тадқиқот муаллифларидан бор.
*Эгоцентризм (қад.грекча. Εγώ — «мен» ва лотинча centrum — «доира маркази») — шахснинг ўз фикридан бошқа ғоя, қарашни эътиборга молик деб баҳолаш қобилиятига эга бўлмаслиги ёки хоҳламаслиги. Ўз нуқтаи назарини ягона мавжуд фикр деб билиши, худбинлик.
Мавзуга оид
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024