Ўзбекистондаги барча олий ўқув даргоҳларида 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилиш жараёнлари давом этмоқда. Шу жумладан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳам қабул комиссияси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

ЎзМУ онлайн жамоаси абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни, ушбу жараёндаги янгилик ва ўзгаришлар билан қизиқди. Қуйида айни жараён суратлари ҳавола қилинган. 

Абитуриентнинг "йўл харита"си

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети факультетларининг қайси ҳудудда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишаётгани акс этган хаританинг яратилгани абитуриентларга қулайлик туғдириб, уларнинг вақтларини тежамоқда

Абитуриент учун фойдали маълумотлар

Ҳужжат топшириш биноси олдига ўрнатилган эълонлар тахтасида университетдаги факультетларнинг ўзбек ва рус гуруҳларига бу йилги ўқув мавсумида қанча талабани қабул қилиши акс этган. Давлат гранти асосида ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишнинг ўринлари берилган.

Шунингдек, бир кун давомида нечта абитуриент ҳужжат топширгани, университет ички тартиб-қоидалари, абитуриентлар учун зарур бошқа кўрсатмалар акс этган. Бу каби маълумотлар абитуриентлар учун муҳим ахборот манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Камчиликлар аниқланади ва тўғриланади

Абитуриентлар ҳужжат топширишдан аввал ҳужжатларида камчиликлар бор-йўқлигини аниқлаш учун қабул жараёнида фаолият юритаётган маслаҳатчи кўригидан ўтишади. Маслаҳатчи уларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, зарурий кўрсатма ва тавсиялар беради. 

Суратга тушиш – шахсни тасдиқлаш дегани