Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:19 / 04.07.2017
5020
1 дақиқада ўқилади
Бангладешда тикувчилик фабрикасида портлаш юз берди, қурбонлар бор
Фото: bdnews24.com
Бангладешнинг Газипур округида кийим-кечак тикиш фабрикасида иситиш қозонининг портлаши оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, 50 киши жабрланди. Бу ҳақда bdnews24 янгиликлар портали маълум қилди.
Ўт ўчириш хизмати вакилининг айтишича, портлаш 3 июлда соат 19.00ларда юз берган. Портлаш оқибатида Multifabs Ltd компаниясига қарашли фабриканинг 4 қаватли биноси қисман вайрон бўлган. Таъкидланишича, қурбонлар сони ошиши мумкин.

Қутқарув операцияси олиб борилмоқда. Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилганлар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш