Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадуро ўзини Саддам Ҳусайнга ўхшатди

Венесуэла президенти Николас Мадуро ўзини Ироқнинг собиқ етакчиси Саддам Ҳусайн билан тенглаштирди. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.
«Мен Саддам Ҳусайнга... тирик Саддам Ҳусайнга ўхшайман», - деган Мадуро Каракасдаги чиқиши давомида.
Таъкидланишича, Венесуэла раҳбари миллий гвардия либосини кийиб олган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Саддам Ҳусайн Ироққа 1979-2003 йиллар давомида раҳбарлик қилди. 2003 йилнинг мартида АҚШ президенти кичик Жорж Буш маъмурияти Ироқ ҳукуматини оммавий қирғин қуролини яратиш ва халқаро терроризмга кўмаклашишда айблади.
Ҳусайн 2003 йилнинг 13 декабрь куни қўлга олинди, уч йил ўтиб эса қатл қилинди.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:07 / 25.04.2026
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
09:49 / 24.04.2026