Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА паспорти дунёнинг энг арзон расмий фуқаролик ҳужжати экани маълум бўлди
The Website Group томонидан extrapassport.com сайти учун ўтказилган янги тадқиқот дунёнинг энг қудратли ва заиф, энг арзон ва қиммат паспортларини намойиш қилади.
Унга кўра, Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари мамлакатининг фуқаро паспортини олишлари учун дунёда энг арзон пул тўлашади. Улар 14 доллар (51 БАА дирҳами) тўлашса кифоя. Бу борада энг қуйи ўринда Туркия бўлиб, паспорт олиш бу мамлакатда 251 АҚШ долларига тенг.
Шу билан бирга, БАА паспорти минтақадаги энг кучли фуқаролик ҳужжати эканини кўрсатган. У дунёнинг энг қудратли паспортлари рўйхатида 22 ўринда.
Германия паспорти эса, дунёнинг 176 мамлакатига визасиз бориш ҳуқуқини тақдим этиш билан рўйхатнинг биринчи ўрнини эгаллаган. Швеция паспорти эгалари дунёнинг 175 мамлакатига визасиз чиқа олишади. АҚШ, Испания, Дания, Финландия ва Италия учинчи ўринни баҳам кўрмоқда.
Тадқиқот натижасига кўра, Афғонистон ва Покистон паспортлари энг кучсиздир. Ушбу ҳужжатлар эгалари тегишли равишда 25 та ва 29 та давлатга визасиз бора олишади.
Ўзбекистон фуқаролари, ўз навбатида, мамлакат паспорти билан 50 дан ортиқ давлатга визасиз боришлари мумкин.
Мавзуга оид
14:06
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев: БАА билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим
08:20 / 20.05.2026