Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда миграция кодекси пайдо бўлади
Россия ИИВ 2017 йилнинг охирларига келиб мамлакатдаги илк миграция кодексини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, у мигрантларга нисбатан давлат сиёсатини белгилайди. Бу ҳақда ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Александр Горовой Федерал йиғилишдаги мажлисда маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Биз амалдаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ҳамда РФ миграция кодексини тайёрлашни бошлашни режалаштирмоқдамиз», - деди у.
Горовойнинг таъкидлашича, миграция оқимлари, худди мақсадлари каби, ўзгариб боради, шу сабабдан мамлакатда миграция сиёсатини тартибга солиб турувчи қонунчилик ҳам ўзгариши лозим.
ИИВ раҳбари ўринбосарининг ишонтиришича, Россиядаги криминоген ҳолатга бошқа давлатлардан келганлар томонидан босим «жиддий эмас»: унинг сўзларига кўра, мигрантлар томонидан содир этилувчи жиноятлар йил сайин камайиб бормоқда.
2016 йилнинг декабрида «Независимая газета» ҳам Россияда миграция кодекси пайдо бўлиши ҳақида ёзганди. Нашр маълумотларига кўра, тегишли лойиҳани тайёрлаш билан ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Россия ИИВнинг миграция масалалари бўйича бош бошқармаси билан ҳамкорликда шуғулланмоқда. Ўшанда газета бошқа давлатлардан келган мигрантларга нисбатан сиёсатни инсонпарварлик тамойиллари асосида олиб бориш таклиф этилгани ҳақида ёзганди. ИИВ бўлинмаси вақтинчалик яшаш ва яшашга рухсат берувчи ҳужжатларни ягона ҳужжатга алмаштиришни ҳам режалаштирмоқда. Шунингдек, нашрнинг таъкидлашича, Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган ва рус тили она тилидек бўлган бошқа давлат фуқароларининг ўша мамлакат фуқаролигини бекор қилиш бўйича тузатишлар ҳам тайёрланади.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026