Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Путин билан «махфий» учрашувига ойдинлик киритди

АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида Россия етакчиси Владимир Путин билан G20 саммитидаги яна бир учрашуви ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. ОАВнинг тахминича, бу махфий учрашув бўлган.
«Путин билан махфий кечки овқат ҳақидаги ёлғон хабар – даҳшатли. G20’нинг барча етакчилари ҳамда уларнинг рафиқалари Германия канцлери томонидан таклиф этилган. Матбуот буни биларди!» - дея ёзди у.
Унинг сўзларига кўра, «ОАВ фейк хабарлар билан» тобора ёлғонлар гирдобига тушиб қолаётган экан.
«Германияда 20 нафар етакчи учун ташкил этилган кечки овқат ҳам даҳшатли кўриниб кетмоқда!» - дея қайд этган Трамп.
Аввалроқ ОАВ Путин ва Трамп G20’да «махфий» учрашув ўтказишганини хабар берди. Кейинчалик Оқ уй бу учрашув қисқа суҳбатдан иборат бўлганини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026