Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:40 / 21.07.2017
12971
1 дақиқада ўқилади
Россия Шимолий Кореяда режимни ўзгартиришга қарши
Фото: РИА "Новости"
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Москва КХДРда режимни ўзгартиришга қарши чиқмоқда. У бу ҳақда NBC News’га берган интервьюсида маълум қилди.
«Биз режимлар ўзгаришига, улар қаерда бўлмасин, ишонмаймиз», - дея КХДР билан боғлиқ вазиятга изоҳ берган Сергей Лавровнинг сўзларини келтиради «Интерфакс».
Россия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, рус ҳарбийларининг объектив маълумотига кўра, Пхеньян томонидан яқинда учирилган ракета қитъалараро бўлмаган.
Аввалроқ АҚШ ўз фуқароларига Шимолий Кореяга боришни тақиқлаб қўймоқчи экани хабар қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш