Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пара-атлетика. Лондон—2017 мундиалида Ўзбекистон делегацияси жаҳон ва Осиё рекордини янгилади
«Лондон-2017 Пара-атлетика» жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси жами 7та медални қўлга киритиб, битта жаҳон ва битта Осиё рекордларини янгилади.
10 кун давом этган «Лондон-2017» жаҳон чемпионатида 7 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди ва 7та медални қўлга киритишди.
23 июль куни бўлиб ўтган баҳсларда аёллар ўртасида ядро отиш спорт туридан София Бурхонова 14.76 м, ҳамда эркаклар ўртасида ядро улоқтириш мусобақаларида Ҳусниддин Норбеков 14.87 м натижа билан кумуш медалларни қўлга киритиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна 2 медаль ёзиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, 10 кун давом этган Лондон-2017 жаҳон чемпионатида найза отиш спорт тури бўйича Александр Свечников олтин, узунликка сакраш баҳсларида Дониёр Солиев олтин, диск отиш спорт турида Ҳусниддин Норбеков олтин, найза отиш спорт турида Нозима Қаюмова кумуш, ядро улоқтириш ва диск отиш мусобақаларида София Бурхонова 2та кумуш, ядро улоқтириш баҳсларида Норбеков Ҳусниддин кумуш медалларни қўлга киритган.

Лондон—2017 да 1050 спортчи 213 та медаль учун кураш олиб борди.
Ўзбекистон делегацияси Тошкентга 26 июль куни эрталаб — соат 8:25 да етиб келади.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026