Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда ортиқча вазнга эга милиционерлар билан кураш авж олди, қатор ходимлар ишдан ҳайдалди
Фото: Fotolia
Тожикистон ИИВдан 20 нафар милиционер ортиқча вазн сабаб ишдан бўшатилди. Бу ҳақда республика ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Ҳамро хабар берган.
«Жисмоний кўрсаткичлари куч тузилмаси талабларига тўғри келмайдиган ходимлар борлиги маълум бўлди. Биз уларни ишдан бўшатдик», - дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирган Sputnik Тожикистон.
Бироқ, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг бир неча ходими огоҳлантиришдан сўнг озишга муваффақ бўлган.
«Етти ходим тегишли жараёндан ўтказилгач, лавозимларга тайинланди. Улар ишлашда давом этмоқда», - дея таъкидлаб ўтган милиция генерали.
Тожикистон ИИВ раҳбарининг топшириғини бажариш устидан махсус комиссия назорат ўрнатди. Хусусан, республикада милиция ходимининг бўйи 170 сантиметр бўлгани ҳолда вазни 75 килограммдан ошмаслиги лозим.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
23:04 / 25.12.2024