Ўзбекистон | 11:44 / 25.07.2017
37339
2 дақиқада ўқилади

Оҳангарон туманига Одилжон Жўраев эмас, Ўктам Турсунов ҳоким бўлди

Тошкент вилоятидаги Оҳангарон туманида янги ҳоким иш бошлади.

Кун.uz манбаси хабарига кўра, аввалига туман ҳокими лавозимига тайинлангани айтилган Одилжон Жўраев Оҳангарон шаҳрига ҳоким бўлади. Айни вақтда Сенат Оҳангаронга шаҳар мақомини тасдиқлаши кутилмоқда, шундан сўнг Жўраев шаҳар ҳокими лавозимга тасдиқланади.

Оҳангарон туманига эса Ўктам Турсунов янги ҳоким этиб тайинланган. У турли йилларда вилоят ва республика миқёсидаги турли лавозимларда ишлаган.

Шавкат Мирзиёевнинг «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Янгийўл ва Оҳангарон яна вилоят бўйсунувидаги шаҳарларга айлантирилади. Етти йил аввал улар туман бўйсунувига ўтказилган эди.

21 июль куни президент ташрифидан кейин Оҳангарон тумани ва Ангрен шаҳри ҳокимлари Рустам Убайдуллаев ҳамда Иброҳим Раҳмонов ишдан олинганди.

2007 йилдан буён Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Ҳакимжон Абдулазизов Ангрен ҳокими сифатида иш бошлади.

Шунингдек, ўз вақтида Навоий вилояти прокурори вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатган, 2012—2015 йилларда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани прокурори бўлган Абдуқаҳҳор Тўхтабоев эса Янгийўл туманига ҳоким этиб тайинланди.

Мавзуга оид