19 июль куни Wyndham меҳмонхонасида ProCab компанияси томонидан катта тақдимот маросими ўтказилди. Тадбирда ташкилотчилар кабел ишлаб чиқариш жараёни, турлари ва компания фаолияти билан яқиндан таништиришди. 

ProCab компанияси ҳақида

ProCab Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси 2012 йили ташкил топган бўлиб, кабел ва симларни замонавий ускуналарда ишлаб чиқаради.

ProCab кабел ва симлари ISO 9000/9001/9003/19011:2000 сифат сертификатларига эга, ҳамда маҳсулотлар Ўзбекистон, Россия, Туркия стандартларига мос келади. Шу билан бирга, 2016 йилнинг декабрида ProCab мега-заводи Apple корпорациясининг расмий ишлаб чиқарувчилари рўйхатига киритилган.

Ўзбекистондаги энг йирик заводлардан бири 

ProCab заводи катта майдонни эгаллагани учун кенг турдаги кабел маҳсулотларини ишлаб чиқара олади. Ҳозирги пайтда мингдан ортиқ кабел ва симлар ассортименти мавжуд.

Шу жумладан, маиший, назорат, оловбардош, тикилган полиэтилен изоляцияли кучланиш кабеллари, видео кузатиш кабеллари, SIP симлари ва бошқалар чиқарилади. 

Ҳамкорлар: 

НГМК, Golden House, Yangi Zamon, Murad Buildings, Enter Engineering, Artel, UMS, Next, Nobel ва бошқалар.

Абдушукуров Абдуносир, ProCab компаниясининг раҳбари: 

Мазкур тадбирни ўтказишимиздан асосий мақсад - республикамизда қурилаётган ва қурилиши режалаштирилган биноларга ўзимизнинг сифатли маҳсулотимизни таништириш ҳамда улар билан биргаликда ҳамкорлик қилишдир. Корхонада ишлаб чиқарилаётган кабелларнинг тури 1000дан ортиқ бўлиб, ҳозирги кунда истеъмолчи, харидорлар учун талаб қилинган барча маҳсулотларни етказиб бериш йўлга қўйилган". 

Экспорт салоҳияти