Россия Индонезия билан 11 та энг янги Су-35 қирувчи самолётининг сотилиши бўйича келишувга эришди, деб маълум қилинди "Ростех" хабарида.
Уч йил давом этган музокаралар бартер битими тузиш билан якунланган.
Индонезия савдо вазири Энггартиасто Лукитанинг айтишича, 5-авлод самолётларига энг яқин бўлган самолётлар жумладан пальма ёғи партиясига алмаштирилади.
Музокаралар авваламбор молиявий масалалар сабабли узоқ кечган. Натура билан ҳисоб-китоб қилиш имкони келишувга эришишга ёрдам берган, чунки Индонезия самолётлар учун нақд пул тўлашни истамаган.
Россия, шунингдек, бартер бўйича Индонезиядан чой, қаҳва ва каучук кукуни олади.

















