Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президентига Тошкент шаҳри фахрий фуқароси унвони топширилди
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Uzbekistan24.uz хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик барча жабҳаларда, жумладан, спорт соҳасида изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди. Бунда мамлакатнинг Бутунжаҳон таэквондо федерацияси билан алоқалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги, шунингдек, мазкур халқаро ташкилот президенти Чо Чунг Воннинг хизматлари юқори бўлаётгани алоҳида таъкидланди.
– Бугун тинчлик шаҳри – Тошкентнинг фахрий фуқароси бўлиш, Ўзбекистоннинг нуфузли олий таълим муассасаси фахрий фан доктори унвонига муносиб кўрилишим мен учун фахрли воқеа бўлди, – деди Чо Чунг Вон. – Бундай юксак эътибор менга янада куч-ғайрат бағишлайди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026