Трамп Хитойнинг ҳуқуқбузарлигини ўрганиш учун тергов ишларини бошламоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп технологик ютуқ ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини поймол этаётганликда айбланаётган Хитойга нисбатан тергов жараёнларини бошлашини билдирди, деб хабар берди Politico нашри.
Нашрнинг президент маъмуриятидаги манбаси берган маълумотига кўра, Дональд Трамп буни душанба куниёқ амалга оширмоқчи. Бу жараёнда 1974 йил қабул қилинган "Савдо тўғрисида"ги қонуннинг 301-моддасини амалда ишлатиш режалаштирилган. Икки томон ўртасида олиб бориладиган савдо музокараларида АҚШ вакилларидан Роберт Лайтхайзер иштирок этиши кутилмоқда. Айни қонун бандлари АҚШга бир томонлама импорт ёки экспорт кўламини чеклаб қўйиш ҳуқуқини тақдим этади.
Politico'нинг ёзишича, АҚШ расмийлари Хитой товарларига нисбатан иқтисодий санкцияларни тезкорлик билан қабул қилиши эҳтимолдан узоқ. Шунга қарамай, Трамп маъмурияти секин-аста бу босқични ҳам босиб ўтади.
Маълумот учун, Хитой дунёдаги энг катта темир ресурсларини экспорт қилувчи давлатлар рўйхатини бошқариб келади. АҚШ тадбиркорлари бу турдаги маҳсулотларни Хитой бозоридан ташқарида харид қилиб олиши катта фойда келтирмаслиги турган гап.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
09:55 / 15.07.2024