Ўзбекистон | 13:15 / 14.08.2017
22649
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда Тахиатош тумани тузилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 69-моддаси ва "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ечиш тартиби ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг таклифи кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгаши 9 август куни ҚҚ-214-III сонли қарор қабул қилди, деб ёзмоқда Kruz.uz.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2017 йил 9 августдаги "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Тахиатош туманини тузиш ҳақида"ги 1004-III сонли қарори маълумот учун қабул қилинди. 

Шунингдек,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Хўжайли туманининг "Кенегес", "Сарайкўл" ва "Найманкўл" маҳаллалари ҳам Тахиатош шаҳри ҳудудига бириктирилиб, Тахиатош туманини тузишга розилик берилди. 

Мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга кирди. 

Мавзуга оид