08:51 / 15.08.2017
8689

Ҳиндистон мустақиллигининг 70 йиллигини нишонламоқда

15 август куни Ҳиндистонда мамлакат мустақилликка эришганининг 70 йиллиги нишонламоқда. Ушбу муносабат билан асосий маросимлар мамлакат пойтахти Нью-Деҳлида бўлиб ўтади. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Қизил форт узра миллий байроқни кўтариб, табрик нутқини сўзлади. У ўз нутқида 2016 йил вазирлар маҳкамаси фаолиятига якун ясаган ва мамлакатнинг келгусида қандай ривожланиши ҳақида сўзлаган.

Ушбу байрам нишонланишининг яна бир анъанавий элементи Ҳиндистоннинг маданий турфалиги, фан, техникадаги ютуқлари ва ҳарбий қудратини кўрсатувчи ёрқин намойиш ҳисобланади.   

Ҳиндистон 200 йилга яқин Буюк Британия мустамлакаси бўлиб келган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Лондон мамлакатга мустақилликни тақдим қилишига тўғри келган ва Ҳиндистон 1947 йил 14 августидан 15 августга ўтар кечаси мустақил давлатга айланган.

Top