Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Келгуси йилда ОТМга кириш имтиҳонларини мутлақо янгича форматда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Ҳукумат ҳамда ДТМга қабул имтиҳонлари жараёнини тубдан ўзгартириш бўйича алоҳида топшириқ ҳам берилган. Бу ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов Халқаро Пресс-клубнинг 16 август куни ўтказилган навбатдаги сессиясида хабар берди. Эндиликда тест жавоблари имтиҳон якунидан сўнг, ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин.
Халқаро Пресс-клубнинг “Ўзбекистонда мобил алоқа: муаммо ва ечимлар” мавзусида навбатдаги анжуманида журналист Бахтиёр Насимов "кириш имтиҳонлари вақтида мобил алоқа хизматини ўчирмасдан, замонавий ахборот технологиялари ечимидан фойдаланиш имконини кўриш вақти келмадимикин?", деган савол билан мурожаат қилди.
Мазкур масалага Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов ўз муносабатини билдирди:
"Савол ўринли. Мен бу лавозимга ўтишдан аввал, Инҳа университетининг ректори бўлиб ишлаганман. Олийгоҳда 4 йилдан бери қабул имтиҳонлари ўтказилиб келинади. Сиз бирон марта имтиҳон вақтида телефон ўчирилгани, интернет ишламагани ёки абитуриентлар шпаргалкадан фойдаланиб, ўқишга кирганини эшитдингизми? Мобил алоқаларни ўчиришни имтиҳонга боғлаш керак эмас. Ҳозирда келаси йилдаги имтиҳон жараёнларини тубдан ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўйлаймизки, янги ёндошувлар қўлланилса, албатта, юқоридаги масала ҳам ҳал этилади".
Мавзуга оид
17:32 / 08.08.2024
Давлат имтиҳонларида қанча абитуриент 189 ва ундан юқори балл олгани маълум қилинди
18:54 / 01.08.2024
“Ўлиб-тирилиб тестларга тайёрлангандик” – бир гуруҳ абитуриентлар Билимларни баҳолаш агентлигини судга бермоқчи
07:08 / 23.07.2024
Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди
08:00 / 14.07.2024