Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шаҳардаги «Металлург» маданият саройида шаҳар фаоллари, ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
ЎзАнинг хабар беришича, учрашувда Бекобод шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш, таълим тизимини такомиллаштириш, «Ўзбекистон металлургия комбинати» фаолиятини янада ривожлантириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилмоқда.
Бундан аввалроқ Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида «Тошкент—Бекобод» йўналиши бўйлаб электричка қатновини йўлга қўйиш ҳақида топшириқ бергани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
11:40
Тошкент – Бекобод қатновига замонавий электропоезд чиқарилади
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
18:19 / 13.07.2026
Бекободда янги соҳил, музей ва боғ: президент амалга оширилган ишлар билан танишди
14:36 / 13.07.2026