Ўзбекистон | 16:05 / 18.08.2017
14131
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди

Foto: Facebook / Shavkat Mirziyoyev

Бекобод шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шаҳарнинг бош режаси лойиҳаси билан танишди.

ЎзА хабарига кўра, лойиҳада, «Ўзбекистон металлургия комбинати» ҳамда «Бекобод цемент заводи» ишчилари учун арзон уй-жойлар қуриш кўзда тутилган.

Президент мазкур уй-жойлар атрофида боғ ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш — мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев шаҳарчани тез ва қисқа фурсатларда бунёд этиш кераклигини таъкидлаб, унга «Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви» деб ном беришни таклиф қилди.

Мавзуга оид