Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
Фото: Reuters
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова АҚШ Давлат департаментининг Россия «Толибон» ҳаракатига қурол-яроғ етказиб бераётгани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«АҚШ Давлат департаменти раҳбарининг 22 август кунги Американинг Афғонистон бўйича янги стратегиясига бағишланган брифингда қилган баёноти тушунарсиз. Хусусан, у Россияни толибларга қурол-яроғ етказиб беришда айблади», - деди у.
Захарованинг таъкидлашича, Россия бу борадаги айбловларни бир неча марта рад этган.
«Навбатдаги маротаба маълум қиламизки, толибларга ҳеч қандай қўллаб-қувватлов кўрсатмаяпмиз», - деди Захарова.
Унинг таъкидлашича, бундай баёнотлар мамлакатлар ўртасида афғон йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйишга ёрдам бермайди.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Россияни толибларга қурол етказиб беришда айблаганди.
Мавзуга оид
08:33
Европа Иттифоқи Путин билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик кўрмоқда
08:18
Зеленский хорижий сиёсатчиларни Москвада 9 май байрамини нишонлашдан тийилишга чақирди
21:50 / 07.05.2026
Россия урушни тугатиш бўйича музокараларни давом эттиришдан «маъно кўрмаяпти»
20:24 / 07.05.2026