Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда БРИКС саммити бошланди
4 сентябрда Хитойнинг Сямэнь шаҳрида БРИКС саммити бошланди. Анжуман меҳмонларини шахсан Хитой раиси Си Цзиньпин кутиб олди. Дастлаб Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР етакчилари биргаликда суратга тушиш маросимида иштирок этишди. Шундан сўнг биринчи ялпи масжлис бошланди.
Музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда. Яқин дақиқаларда кенгайтирилган таркибдаги йиғилиш бўлиб ўтади. Кўриладиган асосий мавзулар Корея яриморолидаги вазият, миллий хавфсизлик ва ривожланиш масалалари, БРИКСга аъзо давлатлар ҳамкорлиги, гуманитар алмашинувлар ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик бўлади. Саммит якунига кўра Сямэнь декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.
БРИКС гуруҳи 2006 йил июнда Петербург халқаро иқтисодий анжумани вақтида тузилган. Ўшанда унга Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой кирган. Гуруҳнинг биринчи саммити 2009 йилда ўтган. 2011 йил февралда гуруҳга Жанубий Африка Республикаси қўшилган.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026