Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратга юқори малакали ҳуқуқшуносларни ишга таклиф қилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий юридик маълумот;
- Инглиз тили (IELTS 5,5 балл) ёки бошқа чет тилларини, шунингдек рус тилини билиш;
- Таҳлилий материаллар тайёрлаш қобилиятига эга бўлиш.

Вазифалари:

- ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва  норма ижодкорлиги соҳасида мониторинг ва таҳлиллар ўтказишда иштирок этиш, шунингдек натижаларига кўра амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
- ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
- статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича таклифлар тайёрлаш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда иштирок этиш;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш.

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган чоралар ва тўловлар:

- ойлик иш ҳақи – дастлаб 1,5 млн. сўмдан 2 млн. сўмгача, кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун 45 фоизгача қўшимчалар қўшиб борилади;
- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
- транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);
- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);
- меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;
- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида);