Жамият | 13:50 / 02.10.2017
35510
1 дақиқада ўқилади

«Навбат ҳовузда чой дамлашга». Марғилонлик ошпаз 2 минг литрлик шўрва қайнатди

Ўз устида ишлашдан тўхтамаётган марғилонлик ошпаз Муҳаммадали Ҳайитбоев навбатдаги рекордни ўрнатиш учун 2 минг литрлик шўрва тайёрлашга қарор қилди.

23 ёшли ушбу ошпаз мақсадига етишиш учун 300 кг гўшт, 100 кг суяк, 50 кг мол ёғи, 100 кг пиёз, 6 кг туз, 16 кг қизил ва кўк болгар қалампири, 10 кг помидор, 500 грам саримсоқ пиёз, 400 гр зира, 500 гр қизартиргич, 300 гр кашнуч, 200 гр зирк, 200 гр мурч ҳамда 2 минг литр сувдан фойдаланган. 

«Рекорд баҳона Муҳаммадали Ҳайитбоев халқимизнинг меҳр оқибат, саховатпешалик урфларини кўз-кўз қилмоқда. Ана шундай орзу ҳаваслар ушаланаётган юрт файзга тўла, баракага эса бисёр бўлиб бораверади», дея ёзади фарғоналик мухбир Аҳрор Зиё.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Муҳаммадали Ҳайитбоев 15 сентябрь «Атлас байрами» фестивалида 2 тонналик ош тайёрлаган эди.

Мавзуга оид