Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Президентлар Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасида
Фото: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.
«Кўргазмада мамлакатларимиз сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳасида эришган ютуқлар, саноатнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалари намойиш этилмоқда», дейилган ЎзА хабарида.
Президентлар экспозиция билан танишар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришда бундай кўргазмалар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар. Икки мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ўртасида ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ишлаб чиқариш жараёни такомиллашиши ва маҳсулотларнинг янада оммавийлашишига хизмат қилишини таъкидладилар.





Мавзуга оид
12:39 / 26.08.2025
Самарқандда Иордания подшоҳини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
22:39 / 25.08.2025
Иордания подшоҳи Самарқандда «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини томоша қилди
21:50 / 25.08.2025
Шавкат Мирзиёев Иордания подшоҳи билан Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилди
19:03 / 25.08.2025