Йилнинг энг яхши голи учун бериладиган Ференц Пушкаш номидаги совринга даъвогарлик қилаётган уч нафар якуний номзод аниқ бўлди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Рўйхатдан 2017 йилнинг 2 июлига қадар урилган голлар инобатга олинган. ФИФА сайти орқали улар овоз бериш мумкин. Ғолиб номи 23 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган тадбирда маълум қилинади.
Ференц Пушкаш номидаги совринга даъвогар голлар:
Оливье Жиру («Арсенал»)
Оскарине Масулуке («Барока»)
Дейна Кастелланос (Венесуэла U17)















