Жаҳон | 11:10 / 18.10.2017
10066
1 дақиқада ўқилади

Хитой етакчиси дунёни «совуқ уруш» тушунчасидан воз кечишга чақирди

Фото: AFP

ХХР раиси Си Цзиньпин ХКПнинг 19-съездида қилган чиқишида дунё мамлакатлари халқларига мурожаат қилди. У инсониятни «совуқ уруш» фикридан воз кечишга чақирди. Си Цзиньпин баёноти ҳақида Синьхуа агентлиги хабар қилмоқда

«Биз барча мамлакатлар халқларини умумий саъй-ҳаракатлар билан инсониятнинг ягона тақдирига эга ҳамжамиятни барпо этишни чақирамиз… Биз бир-биримизни ҳурмат қилишимиз, тенг ҳуқуқли маслаҳатлашувлар ўтказишимиз, қатъият билан «совуқ уруш» фикри ва куч ишлатиш сиёсатидан воз кечишимиз керак», — деган ХХР раиси. 

Унинг сўзларига кўра, халқаро муносабатларда янгича ёндашувларни қўллаш зарур, улар «зиддиятлашув ва блоклар қарашидан эмас, мулоқот ва ҳамкорлик нуқтаи назаридан келиб чиқиши керак».

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов

Мавзуга оид