18 октябрда Венесуэланинг Арагуа штатида Cavim ҳарбий-саноат компанияси ҳарбий қисмидаги омборда портлаш юз берди. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Оқибатда бир нечта уй ва транспорт воситасига талофат етган. Портлаш сабаблари аниқлаштирилмоқда, воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган, ҳудуд ҳарбийлар томондан ўраб олинган.
Жарбланувчилар ҳақида маълумот берилмаган. Noticias24 нашрининг маълумотларига кўра, портлашга граната детонация қилгани сабаб бўлган.
















