2017 йилнинг ноябрида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Амритсар (Ҳиндистон) ва Истанбул (Туркия) шаҳрига мунтазам парвозларнинг қўшимча частоталарини жорий этишни режалаштирмоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг 1 ноябридан Тошкент-Амритсар-Тошкент йўналиши бўйича яна қўшимча иккита мунтазам рейс частотасини йўлга қўяди.

Рейслар чоршанба ва пайшанба кунлари замонавий А320 самолётларида амалга оширилади.

16 ноябрдан бошлаб, авиакомпания Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам рейсларнинг иккинчи частотасини жорий этади.

Парвозлар пайшанба кунлари замонавий А320 самолётларида амалга оширилади.