Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия олийгоҳлари ўзаро ҳамкорлик қилади
Бугунги кунда Туркия Ўзбекистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ўзоқ муддатли ишончли ҳамкоридир. Давлатлар ўртасида ўрнатилган алоқалар ўзбек ва турк халқлари кўп асрлик умумий тарих, ягона тил ва дин, муштарак қадриятлар ва ўхшаш урф-одатлар билан уйғунлашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3003 қарорида белгиланган ўзаро ҳамкорликдаги илмий ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш, ўқув-илмий жараёнга хорижий давлатларнинг ўқитувчи ва мутахассисларини жалб этиш, илмий-педагог кадрларнинг хорижда малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш мақсадида соҳа бўйича етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий марказлари университети билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш белгиланган.
2017 йилнинг 24 октябрида Туркия Республикасининг етакчи университетларидан бири Карабук университети ректори профессор Рефик Пўлат раҳбарлигидаги делегация Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташрифи Мевлане дастури (Mevlana Programme) доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашувини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилди.
ТИҚХММИ сайтида маълум қилинишича, музокаралар чоғида Мевлане дастури доирасида икки томонлама манфаатли ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш, Карабук университети тажрибаси асосида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасининг муҳандис-техник йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари, илмий-методик адабиётларини ишлаб чиқиш, талабалар алмашувини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув сўнгида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Мавзуга оид
19:11 / 02.03.2026
Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ўлдирилгани тахмин қилинмоқда
17:49 / 02.03.2026
Туркияда аниқланган ноқонуний мигрантлар орасида ўзбекистонликлар учинчи ўринда қайд этилди
15:28 / 02.03.2026
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
00:30 / 01.03.2026