18:19 / 30.10.2017
14543

Роналду – Топ-5 лигалар ичида энг ёмон ҳужумчи

Фото: 8 Fact Football‏

Криштиану Роналду Примерада атиги битта гол урди. Мавсум бошида, Испания суперкубоги баҳсида ҳакамни туртиб юборган португалиялик бир неча ўйинга дисквалификация қилинганди. Унинг муддатини ўтаб бўлгач, футболчи жисмоний ҳолатини ҳалигача тиклаб ололмаяпти. «Жирона»га (1:2) қарши ўйинда эса буни яна бир бор исботлади.

WhoScored ҳисоб-китобига кўра, футболчи ҳар бир ўйинда дарвоза томон ўртача 7та зарба йўлламоқда. Ўтказилган 6та ўйинда эса дарвозани бир марта ишғол этган. Яъни, унинг 2,5% зарбаси мўлжалга аниқ етиб борган. Бу топ-5 лигалар ичидаги ҳужумчилар орасида энг ёмон кўрсаткичдир.

Top