Жаҳон | 12:50 / 02.11.2017
25287
2 дақиқада ўқилади

Forbes рейтинги: Дунёнинг энг нуфузли аёллари

Forbes журнали дунёнинг энг нуфузли аёллари рейтингини тақдим этди. Шуниси эътиборга лойиқки, собиқ АҚШ котиби ва президентликка номзод Ҳиллари Клинтон жорий йилда рейтингнинг иккинчи ўрнидан 67-ўрнига тушиб, рейтингда 65 поғона йўқотган.

Дунёнинг энг нуфузли аёли рейтингининг биринчи поғонасига еттинчи йил кетма-кет Германия канцлери Ангела Меркель эгалик қилиб келмоқда. Иккинчи ўрин сиёсатдаги ютуқлари ва Brexit жараёни ортидан ном қозонган Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйга насиб этди. Учинчи ўринни турмуш ўртоғи Билл Гейтс билан бирга грантларга 40 миллиард доллардан зиёд пул сарфлаган ва 100дан зиёд мамлакатлардаги ташкилотларни қўллаб-қувватлаб келаётган Мелинда Гейтс эгаллади.

АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп дунёнинг энг нуфузли аёллари рейтингининг 19-поғонасида қайд этилган. Рейтингнинг илк ўнлиги қуйидаги фотогалереяда:

Фото: AP

1. Ангела Меркель
Ёши: 63
Фаолият тури: сиёсат, Германия канцлери

Фото: AP

2. Тереза Мэй
Ёши: 61
Фаолият тури: сиёсат, Буюк Британия бош вазири

Фото: Getty Images

3. Мелинда Гейтс
Ёши: 53
Фаолият тури: хайрия, Билл ва Мелинда Гейтс фонди

Фото: Getty Images

4. Шерил Сэндберг
Ёши: 48
Фаолият тури: технологиялар, Facebook операцион директори

Фото: Getty Images

5. Мэри Барра
Ёши: 55
Фаолият тури: автомобиллар, General Motors бош директори

Фото: Reuters

6. Сьюзен Войжитски
Ёши: 49
Фаолият тури: технологиялар, YouTube бош директори

Фото: Reuters

7. Эбигейл Жонсон
Ёши: 55
Фаолият тури: молия ва сармоялар, Fidelity Investments президенти

Фото: Getty Images

8. Кристин Лагард
Ёши: 61
Фаолият тури: иқтисодиёт, ХВФ бошқарувчи директори

Фото: Getty Images

9. Ана Патрисия Ботин
Ёши: 57
Фаолият тури: молия ва сармоялар, Santander гуруҳи директорлар кенгаши раиси

Фото: Getty Images

10. Жинни Рометти
Ёши: 60
Фаолият тури: технологиялар, IBM бош директори

Мавзуга оид