Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар органлари ходимларининг тиббий текширув тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Ҳужжатда тиббий текширув ва ҳарбий-тиббий экспертизани (кейинги ўринларда – текширув) ўтказишнинг мақсадлари ва объектлари кўрсатиб ўтилган.
Белгиланишича, текширув ички ишлар органларининг ёки ушбу органларнинг кадрлар бўлими раҳбарлари йўлланмалари ёхуд суд қарори асосида, ички ишлар органлари тизимида ташкил этиладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар (кейинги ўринларда - комиссия) томонидан амалга оширилади.
Шахслар ички ишлар органларида хизматни ўташга ёки ИИВ тизимидаги таълим муассасаларида таҳсил олишга тўсқинлик қилувчи касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхатига (96 та банддан иборат) мувофиқ текширувдан ўтказилади.
Текширувдан ўтказишда иштирок этган ҳар бир шифокор ўз йўналиши бўйича тиббий кўрикни амалга оширади ва тиббий хулоса беради.
Тиббий хулосалар комиссия томонидан кўриб чиқилади ва текширувдан ўтувчи шахсларнинг саломатлиги тўғрисидаги барча маълумотлар ва уларнинг жисмоний ривожланиши ҳисобга олинган ҳолда хизматга яроқли ёки яроқсизлиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Шахс хизматга яроқсиз деб топилганда уни қайта текширувдан ўтказиш учун кўриб чиқиш муддати комиссия томонидан белгиланади.
Шахсларда комиссия томонидан белгиланган муддат ичида соғлиғида сезиларли ўзгаришлар рўй берганлиги аниқланганда улар такрорий текширувдан ўтказилади.
Ҳужжат 2017 йил 28 сентябрдан кучга кирди.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026