Ким Чен Иннинг акаси ўлдирилишида 4 нафар шимолий кореялик айбланмоқда
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Намнинг Куала-Лумпур аэропортида заҳарлаш орқали ўлдирилишида Шимолий Кореянинг 4 нафар фуқароси айбланмоқда. Улар жиноят содир этилган куни Малайзияни дипломатик каналлардан фойдаланган ҳолда бир вақтда тарк этишган. Бу ҳақда қотиллик бўйича жараён олиб борилаётган Малайзия олий судида тергов гуруҳи вакили Ван Азирул Низом маълум қилди.
Терговчининг айтишича, “айбланувчиларнинг барчаси Малайзия пойтахти Куала-Лумпурга турли вақтда – тахминан қотиллик содир этилишидан икки ҳафтача олдин келишган, бироқ мамлакатни Ким Чен Нам заҳарланган куни – 13 февралда бир вақтда тарк этишган. “Тергов давомида Шимолий Кореянинг Малайзиядаги элчихонаси ходими ва Air Koryo авиакомпанияси вакили 4 айбланувчига Жакартагача чипталар харид қилишгани ҳамда уларга дипломатик коридордан ўтишда кўмак кўрсатишгани аниқланди”, деб айтмоқда терговчи.
Терговчининг таъкидлашича, бу шахслар Интерпол линияси бўйича қидирувга берилганлар, бироқ ҳозирча бу борада ҳеч қандай натижа бўлмаган. Малайзия Олий суди ҳозирда Ким Чен Намнинг заҳарланиши бўйича ишни кўриб чиқмоқда.
Айбланувчилар ўриндиғида қотиллик ижрочиси, Вьетнам фуқароси Доан Тхи Хуонг ва Индонезия фуқароси Сити Айсиа ўз қилмишлари учун жавоб бермоқдалар. Қонунчиликка кўра, улар дорга осилиш йўли билан қатл этилишлари мумкин.
Куала-Лумпур аэропортида Ким Чен Нам юзига заҳарли модда сепиб юборилган. Бунинг оқибатида у шифохонага йўлда жон берган. Малайзия ҳукуматининг таъкидлашича, Ким Чен Нам тақиқланган асаб-фалажловчи модда VX (Ви-экс) таъсири натижасида вафот этган.
Мавзуга оид
19:37 / 18.11.2024
Ким Чен Ин КХДР ҳарбийларига мурожаат йўллади
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024