"Реал Мадрид" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг қиз-дўсти Жоржина Родригес қиз фарзанд кўрди.
32 ёшли футболчи бу ҳақида ўзининг Instagram-саҳифаси орқали маълум қилди.
Чақалоққа Алана Мартина деб исм қўйишди.
Роналдунинг суррогат онадан дунёга келган 3 нафар фарзанди бор. Кичик Криштиану 7 ёшда, эгизаклар Ева ҳамда Матео 2017 йилнинг июнь ойида туғилишган.







