Ўзбекистон | 11:40 / 14.11.2017
45552
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна бир ОТМ ташкил этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида ихтисослашган олий таълим муассасасини ташкил этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 13 ноябрь куни геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш, минерал-хомашё ва қимматбаҳо металлар ресурс базаси ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича муҳим стратегик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Соҳани замонавий мутахассислар билан таъминлаш учун Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида ихтисослашган олий таълим муассасаси ташкил этиш, унда илмий изланишларга катта аҳамият қаратиш, ишлаб чиқариш корхоналари ва таълим тизими ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. 

Шунингдек, геология-қидирув ишларини илғор технологиялар асосида ташкил этиш, ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланиш, соҳанинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини янада ошириш масалалари таҳлил қилинди. Вазирлик, қўмита ва комбинатлар олдида турган долзарб вазифалар белгилаб берилди. 

Мавзуга оид