Бугунги кунда уларнинг барчаси миллионер ёки миллиардер, лекин ҳаммасининг ҳам ёшлиги бир хилда ўтмагани аниқ. Лекин уларни бир нарса бирлаштириб туради: уларнинг барчаси меҳнат қилишни исташган.
Барчасида муваффақият тушунчаси ва унга етишиш йўли турлича бўлган: кимдадир тўғридан-тўғри бўлса, бошқаларида эгри-бугри сўқмоқлар орқали.
Таниқли ва бадавлат инсонлар ҳам бундан мустасно эмас. Американинг энг таниқли 10 кишиси 25 ёшида нима ишлар билан машғул бўлгани ҳақида Insider.Pro маълумоти билан ўртоқлашамиз.
Amazon асосчиси ва директори Жефф Безос молия соҳасида унчалик қийин бўлмаган иш билан машғул бўлган.

24 ёшида Безос Bankers Trust команиясига банк ташкилотлари учун инқилобий дастурий таъминот ишлаб чиқиш учун ишга киради. Икки йил ўтиб у компаниянинг энг ёш вице-президентига айланади.
АҚШ президенти Дональд Трамп отасининг қурилиш компаниясини мерос сифатида қабул қилиб олган.

Трамп бадавлат қурувчи-магнат оиласида ўсган. 25 ёшида ёш қурувчи отасининг Elizabeth Trump & Son компанияси устидан назоратни қўлга олади ва унинг номини Trump Organization деб ўзгартиради. Шундан сўнг у Манҳэттендаги йирик ва даромадли лойиҳаларда иштирок этиб, бойлик орттира бошлайди.
Актриса Женнифер Лоуренс бу ёшда «Оскар» ва миллионларга эга эди.

Forbes баҳолашларига кўра, 26 ёшли Лоуренс Ҳолливуднинг энг кўп ҳақ олувчи актрисаси ҳиобланади. 2015 йилда у 52 млн. доллар ишлаб топган, 2016 йилда эса — 46 млн. доллар. 25 ёшида Лоуренс «Оч ўйинлар» трилогияси, «Икс одамлар» франшизасида суратга тушишга улгурган эди.
Apple ҳаммуассиси Стив Жобс ўз компаниясини биржага олиб чиқиб, миллионерга айланган.





















