Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва аҳоли сонининг ўсиб бориши ичимлик сувига юқори талабни, ундан оқилона фойдаланиш заруратини, шунингдек, республиканинг сув ресурслари чекланган шароитда замонавий сув тежамкор технологияларни жорий этишни тақозо қилади.

Фармонда тўпланиб қолган тизимли муаммо ва камчиликлар дебитор қарздорликни камайтиришга, тўлов интизомини мустаҳкамлашга ва тармоқнинг янада ривожланишига тўсиқ бўлаётгани таъкидлаб ўтилган.

Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида бошқарув тизимини, назорат ва ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида:

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) га қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилмоқда:

  • сувдан ноқонуний фойдаланиш, водопровод ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
  • сув учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;
  • сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимини жорий этиш жараёнини мониторинг қилиш;
  • сувни сотиш ва истеъмол қилишнинг ҳисобини юритишда иштирок этиш.

Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида МИБ қуйидагилар учун жавобгар этиб белгиланмоқда:

  • сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;
  • сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини, шунингдек, бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган сув ҳажми ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасидаги тафовутларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;