Ўқувчиларнинг узоғини яқин қилиш учун. Сергелида янги мактаб очилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сергели туманида фойдаланишга топширилган янги мактабни бориб кўрди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.
«Замонавий талаблар асосида бунёд этилган 630 ўринли 55-сонли мактабда ўқувчилар ва ўқитувчилар учун барча шароит яратилган. Ёруғ хоналар, қулай мебель, ўқув-лаборатория ускуналари, спорт зали, стадион, ошхона-буфет ва бошқа қулайликлар болаларнинг сифатли таълим олишида муҳим ўрин тутади», дейилган хабарда.
Маълумки, пойтахтнинг айрим ҳудудларида мактаб ўқувчиларнинг уйларидан узоқда жойлашган. Бу мактабга ўз вақтида бориб келиш, сифатли таълим олишга салбий таъсир кўрсатади. Мазкур массивда барпо этилган мактабда бу ҳолат билан боғлиқ барча жиҳатлар эътиборга олинган. Ота-оналарнинг таъкидлашича, уйларнинг ойнаванд қисмлари мактаб тарафга қаратилган бўлиб, бу болаларнинг мактабга қатнаши, танаффус пайтида ҳам уларга кўз қулоқ бўлиб туриш учун қулайдир.
Бундан ташқари, болалар қорли-қировли кунларда ҳам мактабга транспорт воситаларига чиқмасдан бориб келиш имкониятига эга бўлади.
Шавкат Мирзиёев мактаб билан танишар экан, таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтиришда бу каби лойиҳалар муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлаган.
Президент шу ерда Сергели тумани фаоллари, нуронийлар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, янги уй соҳиблари билан учрашди. Учрашувда жамиятдаги тинчлик-осойишталик, аҳолига яратилаётган шароитлар, янги иш ўринлари яратиш тўғрисида сўз юритилган.
Мавзуга оид
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024