Эрдўған НАТО машғулотларидаги можаро бутун турк халқига қарши қаратилганини айтди
НАТОнинг Норвегиядаги машғулотларида Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған суратларининг “шартли рақиблар” сифатида қўлланиши бевосита Туркия ва турк халқига қарши қаратилган бўлган. Бундай фикрни 19 ноябрда Hurriyet турк газетасига Эрдўған билдирди.
“НАТО можаро келтириб чиқарди. Улар давлатимизни тўхтата олмасликларини биладилар ва шу сабабли бизни нишон сифатида қўллайдилар. Бу воқеа бирор бир аниқ ёки муайян сиёсий партия билан боғланмаган. Нишонга Туркия ва бутун турк халқи олинган”, деб айтган Эрдўған.
17 ноябрда Эрдўған НАТОнинг Норвегиядаги “Уч тишли найза – 2017” машғулотларида Отатурк ва унинг ўзининг суратлари шартли рақибларни тасвирлаш учун қўлланганини маълум қилганди. Шу сабабли машғулотларда иштирок этаётган 40 турк ҳарбийси ортга чақиртириб олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Эрдўғандан икки марта узр сўраган. У воқеа тафсилотларини тергов қилишга ваъда берган ҳамда ушбу ҳолат Туркия ва НАТО ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашувига олиб келмаслигига умид билдирган.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024