Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда барча радиостанцияларга Раҳмоннинг асарларини ўқиш топшириғи берилди
Тожикистоннинг телевидение ва радиоузатиш бўйича қўмитаси барча давлат ҳамда хусусий радиокомпанияларни мамлакат президенти Имомали Раҳмоннинг асарларини ўқишга мажбур қилиб қўйди.
Ҳукуматнинг фикрича, бу ташаббус ҳар бир фуқарода ўзлигини англашга ёрдам беради ва ватанпарварлик туйғусини оширади.
«Точикистон» давлат радиоси директори Фаррух Зиёевнинг айтишича, давлат раҳбарининг китобларини ўқишга театр артистлари ва махсус сухандонлар жалб этилади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирнинг ўзида иккита китоб ёзиб бўлинган. «Бу қарорга қадар биз президентнинг иккита китобини ёздик ва уларни радиоэфирга узатдик», - дея айтиб ўтди у.
Тожикистонлик журналист Марат Мамадшоевнинг фикрича, бундай ўқишлар СССР даври меросини эслатади, улар инсонларни реалликдан узоқлаштиради. Унинг сўзларига кўра, эҳтимол, Собиқ иттифоқ вақтида бундай эфирлар ўз мевасини бергандир, сабаби одамларда муқобил вариантлар бўлмаган.
Мавзуга оид
18:41 / 02.04.2026
Тожикистон президенти озиқ-овқат нархлари «мисли кўрилмаган даражада» ошишидан огоҳлантирди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026