Жаҳон | 11:24 / 23.11.2017
8930
2 дақиқада ўқилади

Ҳаммаси Эронга қарши. АҚШ Сурия шимоли бўйича ўз режасига эга – ОАВ

Фото: Reuters

АҚШ ҳукумати Сурия шимолида янги маҳаллий бошқарувни шакллантиришни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда The Washington Post газетаси номи ошкор этилмаган америкалик амалдорларга таянган ҳолда.

Хабар қилинишича, Суриядан «АҚШнинг тезкорлик билан кетиши» Сурия президенти Башар Асадга мамлакат «ҳудудини босиб олишни якунлашга» ёрдам бериши ҳамда «унинг сиёсий жиҳатдан омон қолишини кафолатлаши» мумкин бўларди.

Газетанинг маълум қилишича, бундай вариант Суриянинг энг яқин иттифоқчиси бўлган Эрон учун ғалабага айланган бўлади.

«АҚШ расмий шахслари бундай натижадан қочиш мақсадида Сурия шимолида америкалик ҳарбийлар қолишини қўллаб-қувватлаш ниятида эканликларини маълум қилишди. Бу ерда америкаликлар Сурия демократик кучларига (SDF) ИШИД террорчилик ташкилотига қарши курашда ёрдам бердилар ва тегишли кўникмаларини шакллантирдилар. Шунингдек, бу туманларда Асад ҳукуматидан бошқа бўлган, янги маҳаллий бошқарув ташкил этилиши лозим», - дея хабар беради нашр.

Мавзуга оид