Ҳаётда ҳамма яхши яшашга интилади. Меҳнатга яраша кўп маош олиш кўпчиликнинг орзуси. Бироқ баъзи давлатларда айни кўринишдаги меҳнат турлича баҳоланади. Қуйида оиласиз ва қарамоғида бирор киши бўлмаган ишчи дунёнинг қайси давлатларида юқори маош олиши бўйича Топ-10 мамлакат рўйхати келтирилган. Албатта, рақамлар солиқ ҳамда бошқа ўтказмалар айириб ташланганидан сўнгги қийматни акс эттиради. Демак, 2016 йилда энг юқори маош тўлаган мамлакатлар ўнлиги билан танишинг.

Фото: Getty Images

АҚШ – 41,355 

Америка маҳсулотларни импорт-экспорт қилишда дунёда биринчи ва иккинчи ўринда туради. Шунга мувофиқ, солиқ ҳам ўзига яраша - 31.6 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, америкаликлар рўйхатга киритилган аксар мамлакатлардан фарқли равишда соғлиқ суғуртасига эга бўлишмайди. Солиқлар (кейинги ўринларда ҳам) айириб ташланганидан сўнг, йиллик энг кам даромад 41,355 долларни ташкил этади.

Люксембург – 38,951

Люксембург кимё саноати, резина, саноат машинасозлиги, пўлат ва молиявий хизматлар экспорти бўйича юқори ўринларни эгаллайди. 37.7 фоизлик солиқлар тўланганидан кейин князлик фуқаролари 38,951 долларга эга бўлишади. Бунда улар солиқ ҳисобидан умумий соғлиқ суғуртаси ва бепул таълимга эга бўлишади.
 
Норвегия – 33,492

Норвегияда нефть, минераллар, балиқчилик ва сув энергетикасидан хавотир олишга ўрин йўқ. Умумий саломатлик суғуртаси ва олий таълим Норвегиянинг барча фуқароларига бир хил жорий қилинади. Бу мақсадларга 37 фоизлик солиқдан тушадиган даромадлардан сарфланади. Солиқ миқдори сезиларли бўлганига қарамай, норвегияликлар йилига ўртача 33,492 доллар олади. 

Фото: Fotolia

Швейцария – 33,491

Европанинг қоқ марказида жойлашган мамлакат фуқаролар эркинлиги, турмуш даражасининг юқорилиги, ҳукумат шаффофлиги ва инсон тараққиёти билан ҳақли равишда фахрланади. Швейцария фармацевтика, мусиқий асбоблар, махсус кимё саноати ва аниқ ўлчов ускуналарини ишлаб чиқишда етакчилардан бири. Мамлакат фуқароси ҳафтасига ўртача 35 соат ишлайди. Бироқ улар меҳнат самарадорлиги юқорилиги сабабли йиллик 33,491 доллар даромад кўришини таъминлайди.