Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластинда 2018 йил охиригача президентлик сайловлари ўтказилади
Қоҳирада 2 кунлик учрашувга йиғилган Фаластиннинг сиёсий ҳаракатлари вакиллари 2018 йил охиригача Фаластинда президентлик ва парламент сайловларини ўтказишга келишиб олишди. Бу ҳақда учрашув якунларига бағишланган баёнотда айтилган.
“Марказий сайлов комиссияси ва манфаатдор томонларга президентлик, парламент сайловларини 2018 йилдан кеч бўлмаган муддатда бир вақтда ўтказиш учун барча тайёргарлик ишларини амалга ошириш топширилсин”, дейилган ҳужжатда.

Бир қатор давлатлар, жумладан АҚШ ва Исроил томондан террорчилик ташкилотлари қаторига киритилган ХАМАС ҳаракати санкциялар, ташқи дунёдан яккаланиш, ҳарбий ихтилофлар шароитида Ғазо секторида 10 йилдан бери ҳокимиятни бошқариб келмоқда. ХАМАСнинг сиёсий рақиби – ФАТҲ ҳаракати эса халқаро ҳамжамият томондан қўллаб-қувватланувчи Фаластин миллий маъмурияти институтлари орқали Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини назорат қилади.
Мавзуга оид
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
17:42 / 07.04.2026