Жаҳон | 12:17 / 23.11.2017
7110
2 дақиқада ўқилади

Мустақиллик йилларида Қозоғистон фуқаролигини бир миллиондан ортиқ киши қабул қилди

Фото: Nur.kz

Қозоғистон фуқаролигини мустақиллик йилларида бир миллиондан ортиқ киши қабул қилди, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.

Кутилишича, яқин вақт ичида янги фармон имзоланади, унга кўра яна 734 киши Қозоғистон фуқаросига айланади. Бу инсонларнинг бари республикага яқин ва узоқ хориж давлатларидан келган.

"Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан бери бир миллиондан ортиқ инсон фуқароларимиз бўлишди, бу Қозоғистон Нурсултон Назарбоев бошчилигида ишончли равишда ривожланиб бораётган давлат сифатида қабул қилинишидан дарак беради", - дея таъкидлаб ўтган ҚР давлат маслаҳатчиси Гульшара Абдикаликова.

Қозоғистон президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссия йиғилишида ушбу мавзу муҳокама қилинди. 2017 йилнинг май ойида бўлиб ўтган аввалги учрашувда комиссия аъзолари 640 кишига фуқаролик тақдим этиш масаласини кўриб чиққандилар.

Шу билан бирга, Қозоғистон фуқароликдан маҳрум қилиш мумкин бўлган қоидаларни кучайтирмоқда. Мамлакат қонунчилигига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар 2017 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид