11:32 / 30.11.2017
9327

Тошкентда техник кўрикдан ўтганлик ҳақида қалбаки муҳр қўйиш билан шуғулланган шахслар ушланди

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар ИИББ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Юнусобод туманида жойлашган Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли 2-диагностика станцияси ёнида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, автотранспорт воситаларининг қайд этиш гувоҳномасига техник кўрикдан ўтганлик ҳақида муҳр қўйиш билан шуғулланаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

1975 йилда туғилган А.Р. фуқаролардан 150000 сўмдан олиб, жиноий шериги 1974 йилда туғилган муқаддам судланган А.Д. билан биргаликда, А.Д.нинг хонадонида автотранспорт воситаларининг қайд этиш гувоҳномасига “техник соз” ёзувли қалбаки муҳрни босиб, имзо қўйиш билан шуғулланиб келишган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Р. ва А.Д.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Top