Интернет тармоғида Хитой армияси ҳарбий хизматчиларининг танкда дрифт қилган ҳолда жанговар техникани чегараланган тураргоҳга жойлаш мусобақасига доир видеолавҳа пайдо бўлди. Лавҳани Хитойнинг CGTN телеканали YouTube саҳифасига жойлаштирди.

Механик-ҳайдовчи 11 метрлик танкни 3 марта 38 метрлик майдонга жойлаштириши, бунда у ҳарбий техникани дрифт қилдириши талаб этилар эди. Ҳар сафар манёвр қилиш учун жой кам қолишига қарамай, танк ҳайдовчиси белгиланган вазифани аъло даражада уддалади.