Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркдаги ҳужум ижрочиси нега бу ишни қилганини айтди
Фото: Temponews
Нью-Йоркдаги автовокзал ёнида юз берган кучли портлашнинг эҳтимолий ижрочиси 27 ёшли Ақойид Юлланинг терговчиларга маълум қилишича, ҳужумни АҚШнинг Сурия ва бошқа жойлардаги ИШИД объектларига авиазарбаларига жавобан амалга оширган. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.
Полиция ходимларининг сўзларига кўра, гумонланувчи ҳужум учун жойни ўзининг рождество плакатлари ёрдамида танлаган.
Таъкидланишича, у Европадаги терактлардан «илҳомланган».
Терговчиларнинг тахминига кўра, у бир ўзи ҳаракат қилган, бироқ улар бошқа версияларни ҳам ўрганиб чиқишмоқда.
«Менинг ўйлашимча, у ўлишга ҳам тайёр эди, биз видеода унинг симларни улаётганини кўрдик», - дея айтиб ўтди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ўз номини ошкор этишни истамаган ходимларидан бири.
Аввалроқ CNN телеканали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага таянган ҳолда, Юлла терговчиларга ҳужумни «Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари» туфайли амалга оширганини маълум қилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
08:06 / 13.05.2026
Нью-Йоркдан Лондонга 3,5 соатда: янги авиация даври бошланмоқда
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026