Жаҳон | 10:39 / 13.12.2017
17209
2 дақиқада ўқилади

«Оширилади!». Ким Чен Ин ядровий кучлар ҳақида ваъда берди

Фото: Reuters

КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг маълум қилишича, шимолий кореялик олимлар ҳамда ишчилар “ядровий кучларни сифат ва сон бўйича мустаҳкамлаш” учун “энг янги қурол ва ускуналарни” ишлаб чиқаришда давом этади, деб хабар бермоқда Reuters Корея Марказий телеграф агентлигига таянган ҳолда.

КХДР етакчиси бундай баёнот билан Hwasong-15 қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилгани муносабати билан ташкил этилган тантанали маросим чоғида чиқиш қилди. Унинг маълум қилишича, “шу тариқа бизнинг давлатнинг бутун дунёдаги қудрати ва кучи яна бир карра кўрсатиб берилди”.

Ким Чен Ин ракетани яратиш ва синовдан ўтказиш жараёнида иштирок этган барчани шахсан ўзи медаллар билан тақдирлаган.

Шунингдек унинг маълум қилишича, КХДР кўпроқ турли хил қуролларни ишлаб чиқариши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР АҚШга оид баёнот билан чиққани хабар берилганди. КХДРнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси АҚШ ва унинг иттифоқчилари Шимолий Корея билан «сиёсий ва ҳарбий қарама-қаршиликда» мағлуб бўлишгани ҳақида маълум қилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид