Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Президент ҳаммасини билади». Дариға Назарбоева Қарағандадаги вазиятга тўхталди
Қозоғистон сенати депутати Дариға Назарбоева Қарағанда вилоятидаги кончилар билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz.
"Давлат раҳбари мамлакатда нималар бўлаётганини яхши билади. Ҳамда, менинг ишончим комилки, у Қарағанда вилоятидаги ҳодисаларни диққатлик билан кузатиб бормоқда – вилоят унинг учун бегона эмас, унинг муаммолари унга бизнинг барчамизга каби муҳимдир. "АрселорМиттал Темиртау" маъмурияти можарони шундай вазиятга қадар олиб келганидан жуда афсусдаман. Кончиларнинг иш ҳақи масаласи янги эмас, улар бу борада ҳар доим талаб қўйишган. Меҳнат шароитлари ҳам, албатта, уларда оғир, иш эса доимий хавф билан боғланган", - дея маълум қилди Дариға Назарбоева.
"Кончиларнинг талабларидан хабардормиз, улар иш ҳақи миқдори 100 фоизга оширилишини хоҳлашмоқда. Бироқ комбинатнинг ўзидаги иқтисодий вазиятни ҳам эътиборга олиш лозим, уни биз, масалан, билмаймиз. "АрселорМиттал Темиртау" ҳам ҳозирча бу маълумотни ошкор этгани йўқ – уларда 100 фоизга ошириш учун иқтисодий имконият борми. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳар икки томонни қониқтирувчи қарорга келинишига умид қиламан", - дея таъкидлаб ўтди у Қозоғистон Республикаси сенатида журналистларнинг саволларига жавоб қайтариб.
"Мен биламанки, Сагинтаев бу масалани назоратда ушлаб турибди. Компания маъмурияти билан мунтазам телефон музокаралари ўтказилмоқда. Вазирлар ўз фикрларини билдиришди. Шунинг учун бу масала эътиборсиз қолмайди. Компания судга бериш ҳуқуқига эга, ҳеч ким уларга бу ҳуқуқдан фойдаланишга тақиқ қўя олмайди. Кейин эса ишни суд ва унинг қарори ҳал қилади. Кабинетдан бошқаришга келадиган бўлсак, мен сизларга қўшиламан. Албатта, вазирликлар раҳбарлари у ерда бўлишлари, ҳамда ҳар икки томон билан музокаралар ўтказишлари керак эди", - дея хулоса қилган Дариға Назарбоева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонлик кончилар ҳиндистонлик олигарх билан учрашувни талаб қилишаётгани хабар берилганди. "Арселор Миттал Темиртау" корхонасининг норозилик акциясини ўтказаётган кончилари сони 684 кишига етди. Улар ер остида қолишмоқда ва тепага чиқишдан бош тортишмоқда. Кончилар иш ҳақини икки баробарга ошириш ва 50 ёшда пенсияга чиқиш, шунингдек, касаллик вақтидаги тўловни тўла ҳажмда амалга ошириш ва шаҳардаги ижтимоий инфратузилмани яхшилашни талаб қилишмоқда. Шунингдек, улар кон эгаси, ҳиндистонлик миллиардер Лакшми Миттал билан учрашув ташкиллаштирилишини талаб қилишган.
Мавзуга оид
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
17:50 / 23.02.2026
«Ўзбекнефтгаз» янги конлардан газ оқими олинганини эълон қилди
22:21 / 06.12.2025
Хитойлик инвесторлар Жиззахдаги волфрам конини ишга туширмоқда
11:35 / 27.07.2025